Хави кутилмаган зарба билан Тухелни довдиратиб қўйди

Томас Тухель клуб раҳбариятидан ёзда шартномаси якунланадиган икки тажрибали ҳимоячи Сесар Аспиликуэта ва Андрес Кристенсенни Лондонда қолишга кўндиришни талаб қилмоқда.

Бироқ, бу икки ўйинчи ҳозирча клубдан кетишни маъқул кўряпти. Бунга “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес сабабчи. Испаниялик мутахассис ҳар икки ҳимоячи билан шахсан боғланиб, уларни Каталонияга кўчиб ўтишга кўндиргани айтилмоқда.

Оғзаки келишувга кўра, ҳар икки футболчи мавсум охирида эркин агентга айланганидан кейин тўғри “Камп Ноу”га йўл олади ва Хавининг жамоасидан жой олади.

Жорий мавсумда “Челси” сардори Аспиликуэта 17 та учрашувда майдонга тушди. Кристенсен эса 13 та ўйинда қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!