Хави нега “Барселона”дан кетишга қарор қилганини очиқлади
Айни пайтда “Барселона”ни муваффақиятли бошқараётган Хави Эрнандес футболчи сифатида каталонияликлар билан хайрлашишига сабаб бўлган омилларни ошкор қилди.
2015 йили клуб раҳбарияти 35 ёшли плеймейкерга уч йиллик янги шартнома таклиф қилганига қарамай, Хави жамоани тарк этишни маъқул кўрган.
- Бу фаолиятининг сўнгги босқичида турган ҳар бир футболчи дуч келадиган вазият. 35 ёшлигимда “Барселона”дан шартномани яна уч мавсумга узайтириш таклифини олдим.
Мен рад жавобини бериб, жамоадан кетдим. Чунки ўз қобилиятимни 100 фоиз ишга сола олмаслигимни ҳис қилгандим, - деди Хви Эрнандес.
Кейинчалик Хави Эрнандес Қатар чемпионатига кўчиб ўтиб, “Ал-Садд” жамоасида тўрт йил тўп тепди ва айнан мана шу клубда мураббийлик фаолиятини бошлади.
Фикрлар