Хави ўз талабини ошкор қилди

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес қишда қайси позицияларни кучайтирмоқчи эканлиги маълум. 

"Marca" нашри хабарига кўра, мутахассис трансфер ойнаси ёпилгунга қадар, ҳужумчи ва қанот ҳимоячи позицияларига футболчи олиб келмоқчи. У ўз истаклари клуб раҳбарларига маълум қилди. 

"Кўк-анорранглилар" спорт директори Матеу Алемани Хавига ёрдам беришни хоҳламоқда. Шундай бўлса-да, айни вақтда жамоанинг молиявий ҳолати ва трансфер бозоридаги вазият янги харидларга тўсқинлик қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар айни вақтда Альваро Мората, Адама Траоре ва Николаса Тальяфико каби футболчилар билан шартнома имзолашни истаяпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!