Хави Қатарда ҳаммаси яхшироқ бўлгани ҳақида гапирди
Хави "Барселона" бош мураббийи сифатида бошдан кечираётган стресс ҳақида гапирди.
“Оила жуда муҳим. Атрофимга қарайман ва хотиним жуда хотиржам эканини кўраман ва бу менга ишонч бағишлайди. Шунингдек, укаларим ва ота-онам.
"Барса"да бўлганимдан афсусланмайман, лекин Қатарда стресс камроқ, оилавий тинчлик ва хавфсизлик юқори даражада бўларди. Биз у ерда курортда яшардик.
Бу ерда, Барселонада ҳамма нарса стрессли: клуб, мактаб, тақвим... Биз бош айлантирувчи тезликда яшаяпмиз”, деди Хави "Jijantes" берган интервьюсида.
Фикрлар