Хави Роналду ва Мессининг сирини очиб қўйди
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес аргентиналик Лионель Месси ва португалиялик Криштиану Роналдунинг узоқ йиллар давом этгани рақобати ҳақида фикр билдирди.
- Криштиану Леога қўшимча тўртки бўларди ва янада ривожланишига иштиёқ берарди. Роналду ва Мессининг ўзи буни тан олмасликлари мумкин, лекин улар бир бирини кузатиб борганига аминман. Агар сенда иштиёқ бўлса, доим энг зўри бўлгинг келади, - деди Хави.
Айни пайтда ҳар икки юлдуз фаолиятининг охирги босқичини давом эттирмоқда.
“Манчестер Юнайтед”нинг 37 ёшли ҳужумчисида кескин пасайиш кузатилмоқда ва Роналду муаммолар гирдобида қолган.
35 ёшли Месси эса, бир йил давом этган тушкунликдан кейин яна ўз ўйинини топиб олди ва фаолиятида ўсиш кузатиляпти.
Фикрлар