Хави: Йигитлар, Мессини дўстона кутиб оламиз!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес футболчилик даврида ўзи бирга ўйнаган Лионель Мессига устозлик қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Испаниялик мутахассис ёзда аргентиналик юлдузнинг жамоага қайтишига қаттиқ ишонмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, Хави  жамоа футболчилари билан жаҳон чемпионининг қайтишини муҳокама қилган.

Бош мураббий ўйинчилардан Мессига етарли даражада ҳурмат кўрсатиш ва яхши муносабатда бўлишни талаб қилган.

Маълумки, Месси Каталониядан кетган пайтда айрим ўйинчилар билан муросаси келишмай қолган эди. Хусусан, жамоа дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Леони ёқтирмаслигини кўпчилик билади.

Хави ўз шогирдларидан жамоа ичида “оилавий атмосфера” ҳукмрон бўлишини уқтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!