Хавининг бу гапидан "Барса" футболчилари ҳаяжонда!
"Барселона"нинг кўплаб футболчилари ҳужумчи Лионель Мессининг "Камп Ноу"га қайтишидан ҳаяжонда. Diario Sport хабарига кўра, жамоа устози Хави Эрнандес ўз жамоасига 35 ёшли аргентиналик футболчининг яқин орада қайтишини айтган. Бу янгилик "кўк-анорранглилар"нинг кўплаб футболчиларини руҳлантирган.
Аввалроқ матбуотда ҳужумчи ўзининг қадрдон жамоаси билан “1+1” кўринишида шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Унинг "Барселона"даги маоши эса йилига 25 миллион еврони ташкил қилади.
Айни дамда Месси ПСЖ сафида Франция чемпионатида тўп сурмоқда. Унинг Париж гранди билан шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.
Фикрлар