Ads
 
Голландия чемпионатида иштирок этаётган "Херенвен" клуби расмий сайти "Реал"нинг асосий таркибига киролмаётган истеъдодли ёш футболчи Мартин Эдегорни қўлга киритгани ҳақида хабар тарқатди. Футболчининг тақдимот маросими бугун бўлади.
 
Норвегиялик ярим ҳимоячи 2015 йилнинг бошида "Стремсгодсет" жамоасидан 4 миллион евро эвазига олиб келинган эди. 18 ёшли футболчининг йиллик маоши 2,5 миллион евро миқдорида маош олади ва бу "Реал"нинг асосий таркибидаги айрим футболчиларникидан кўпдир.
 
"Реал"нинг фарм-клуби - "Кастилья" таркибида 14 ўйин ўтказган футболчи, тўртта гол уришга эришган. Энди Мартин Эдегор "Херенвен"да мавсум охиригача тўп суради. Агар "Реал" истаса 18 ёшли футболчини ёзда ортга қайтариши мумкин.
 

Минбар

Барча блоглар