XIII "Tashkent Open" халқаро турнири якунланди
Пойтахтимиздаги шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Г.Аъзамов хотирасига бағишланган XIII "Tashkent Open" халқаро турнири якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз шахмат федерацияси ва “Central Chess Club” МЧЖ томонидан ташкил этилган мазкур анъанавий мусобақада дунёнинг 14 давлатидан келган 250га яқин шахматчилар ”А” ва ”Б” гуруҳига бўлинган ҳолда ғолиблик учун ўзаро куч синашди.
Унда шахматчилар 9 тур давомида швейцарча тизимда ғолиблик учун дона сурди. Мусобақанинг "А" гуруҳида беларуслик Алексей Федоров 7,5 очко тўплаб мусобақа ғолибига айланди. Ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов эча 7 очко билан иккинчи, бразилиялик Александр Фаер 6,5 очко билан учинчи поғонадан жой олди.
"Б" гуруҳида эса умидли спортчиларимиздан Сервер Абдураимов, Авазбек Музаффаров, Темур Шерназаров бир хилда 7,5 очко топлаган ҳолда XIII "Tashkent Open" халқаро турнирининг ғолиб ва совриндорларига айланди.
Фикрлар