Холанд – ҳайратда!

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси Англия Премьер-лигасида ғолиб чиққанига муносабат билдирди.

- Бу ҳайратланарли. Нима дейишни ҳам билмайман. Жуда бахтиёрман. Бу мен умрим борича эслаб юрадиган хотира. Ғалаба кунидан баҳраманд бўлишни истайман.

Дебют мавсуми, 36 та гол, Прнемьер-лига соврини ва олдинда яна иккита финал, - деди Эрлинг Холанд.

22 ёшли норвегиялик ҳужумчи ўтган йили ёзда “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган эди. Бош мураббий Хосеп Гвардиола қўл остида унинг ўйини янада очилди.

Эрлинг Холанд Премьер-лигада 36 та гол уриб, бир мавсумда кўп тўп киритиш бўйича чемпионат мутлақ рекордини ўрнатди.

Хусусан, ёш ҳужумчи мавсум бошидан бери барча турнирларда 50 та учрашувда майдонга тушиб, 62 та гол ва 8 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!