Холанд Кейннинг бизнесини синдирди!

Спорт оламида анча машҳур бўлган Nike компаниячи “Тоттенхэм” тўпурари Ҳарри Кейнга янги ҳомийлик шартномаси бериш масаласини музлатиб қўйди.

Бунга “Манчестер Сити”нинг янги ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия премьер-лигасидаги дебют мавсумини ёрқин тарзда бошлагани сабаб бўлди.

Англия чемпионатидаги дастлабки тўққизта учрашувда 14 та гол урганидан кейин Холанд етакчи спорт брендлари, хусусан, Nike, Adidas, Puma, New Balance компанияларининг асосий нишонига айланди.

Аввал Эрлингга бутсаларни персонал ҳомий вазифасини бажарган Nike компанияси етказиб берарди. Лекин ҳамкорлик ўтган мавсум охирида якунланганидан кейин норвегиялик футболчи турли фирмалар бутсадан фойдаланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!