Холанд Мбаппедан зўр чиқиб қолди
Европада мавсумнинг энг зўр тўпурари номи Эрлинг Холандга насиб қилди. Норвегиялик футболчи “Манчестер Сити” ва ўз мамлакати терма жамоаси сафидаги умумий голларини сонини 56 тага етказиб олди.
22 ёшли ҳужумчи “Евро-2024” саралаш турнирида Кипр терма жамоаси дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Бу икки гол Холандга ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппедан ўзиб кетиши учун етарли бўлди.
Мбаппе мавсум давомида клуб ва терма жамоа миқёсида ўз ҳисобига 54 та гол ёздириб қўйган эди.
Мавсум тўпурарлари рейтингида кучли учликдан Англия терма жамоаси ва “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн ўрин эгаллади. Англиялик форвард рақиблар дарвозасини жами 40 маротаба ишғол қилган.
Фикрлар