Холанд "мерганликда" Нуньесдан ҳам ўтиб кетди

Эрлинг Холанд бу мавсум Премьер-лигада фойдаланилмаган вазиятлар бўйича етакчилик қилмоқда. 

"Манчестер Сити" ҳужумчисис Англия чемпионатининг 34 тури давомида 30 та голли имкониятдан фойдалана олмаган. Айни дамда у чемпионат тўпурари ҳисобланади (20 та гол). 

Бу кўрсаткич бўйича иккинчи поғонани Дарвин Нуньес эгаллади. "Ливерпуль" ҳужумчиси мавсум давомида 11 та гол урган ва 26 та голли вазиятдан фойдалана олмаган. 

Учинчи поғонадан "Челси" форварди Николас Жексон ва "Астон Вилла" страйкери Олли Уоткинс 20 та имконият билан жой олган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!