Холанд: Мухлисларсиз ўйнаш ғалати

Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Эрлинг Холанд кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга қарши ўйин мухлисларсиз ўтганидан кўнгли тўлмаганини айтди.

“Ҳаммаси жуда оддий. Менга мухлислар керак. Тўғрисини айтсам, Дортмунддан келган мухлисларни соғиндим. Уларсиз ўйнаш ғалати эди”, - дейди норвегиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” кеча Париждаги ўйинда 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)