Холанд Погбанинг уйидан бошпана топди
“Манчестер Сити”га кўчиб ўтган Эрлинг Холанд янги шаҳардан ўзига уй топди. Mirror нашрининг хабар беришича, норвегиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”ни тарк этган Поль Погба яшаган нархи 3,5 миллион евро турадиган ҳашаматли уйни ижарага олмоқчи.
Маълумотларга қараганда, Погба Англия премьер-лигасининг бирорта клуби билан шартнома тузмоқчи эмас ва катта эҳтимол билан мамлакатни тарк этади. У яшаган уй эса бўшаб қолади.
Бу ҳашаматли уй таркибига бешта ётоқхона, тренажёр зали, бассейн, сауна ва ёпиқ футбол майдони киради.
Эрлинг Холанд франциялик футболчи уйни тезроқ бўшатишини кутмоқда.
Фикрлар