Холанд “Реал”ни эмас, “Барса”ни танлагани сабаби ошкор бўлди
“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд тезроқ Англия Премьер-лигасини тарк этиб, “реал” сафига қўшилмоқчи экани ҳақида маълумотлар тарқатилаётган эди.
FourFourTwo нашрининг ёзишича, норвегиялик юлдуз танловини ва режасини ўзгартирган. “Реал” шу ёз ўз сафига Килиан Мбаппени қўшиб олганидан кейин Холанд Мадрид клубига ўтиш фикридан қайтган.
Эрлинг энди “Қироллик клуби”нинг асосий таркибида муқим жой тегишига амин эмас. Шунга қарамай, у ўз кучини Испания лигасида синаб кўриш истагида.
Манбанинг таъкидлашича, Эрлинг Холанд яқин келажакда “Барселона”га кўчиб ўтишга мойиллик билдиряпти.
Холанднинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача имзоланган. Бироқ битимда 2025 йилнинг ёзида футболчини трансфер қилиш имконини берадиган банд борлиги айтилмоқда.
Фикрлар