Хорди Альба

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Хорди Альба бугун бўлиб ўтган “Реал”га (2:0) қарши ўйинда ўзининг юбилей учрашувини ўтказди.

Аниқроғи, шу куни 28 ёшли футболчи “Барселона” таркибида ўзининг 200-учрашувида майдонга тушди. Бироқ, унинг қувончли куни каталонияликларнинг мағлубияти билан якунланди.

Маълумот учун, Хорди Альба “Барселона” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)