Хосеп Гвардиола: Стартни ғалаба билан бошлаш ёқимли

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ илк турида «Шахтёр»ни (3:0) мағлуб этганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди. 

- Биз ЕЧЛда кеча ва бугун натижаларни кўрдик. Бу турнир қанчалик қийинлигини биламиз. Яхши ҳимояландик ва вазиятлар яратдик. Стартни муваффақиятли бошлаш яхши. Жамоа ютганида мураббий тўғри қарор қабул қилган, акси бўлса мураббий нотўғри қарор чиқарган бўлади.

Биз 8 ойда битта ўйинда ютқаздик, шунинг учун футболчилардан кўнглим тўқ. Машғулотларни яхши кайфиятда олиб бормоқдамиз. Кейинги ўйинга тайёрмиз, - деди Гвардиола. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!