Хушхабар! РПЛда ўйнаётган легионеримизга гранд жамоа қизиқмоқда
Россиянинг "Спартак" жамоаси "Нижний Новгород" сафида тўп тепаётган легионеримиз Иброҳимхалил Йўлдошевга қизиқиш билдирмоқда.
21 ёшли чап қанот ҳимоячисини Москва клуби бир неча ойдан буён кузатиб келмоқда. Айниқса, "Нижний Новгород" - "Спартак" учрашувида ҳамюртимиз гол урганидан сўнг уларнинг қизиқиши яна ҳам ортган.
Бу мавсумда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси нижний новгородликлар сафида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар