Хушхабар! Токио Олимпиадасига яна тўрт нафар боксчимиз йўлланмани қўлга киритди

Токио Олимпиадасига оз вақт қолди. Боксчиларимиз ушбу тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида иштирок этиш учун Иорданияда лицензия берувчи турнирда иштирок этиб, 7 та йўлланмани қўлга киритган эди. Шулардан бир биттаси қизлар ўртасидаги мусобақаларда нақд қилинганди. 

Жумладан, -52 кгда Шаҳобиддин Зоиров, -57 кгда Миразизбек Мирзахалилов, -63 кгда Элнур Абдураимов, -69 кгда Бобоусмон Ботуров, -91 кгда Санжар Турсунов, +91 кгда Баҳодир Жалолов ҳамда 51 кг вазндаги вакиламиз Турсуной Раҳимова ушбу вазифани уддалаган эди. 

-75 кгда Фанат Қаҳрамонов ва  -81 кг вазнда Дилшодбек Рўзметов турнирда муваффақиятсизликка учраб, бу имкониятни қўлдан бой берган ва навбатдаги лицензион турнирларга умид боғлаб турганди. Бироқ, коронавирус пандемияси ва бошқа омиллар туфайли, сўнги Франциядаги йўлланма берувчи мусобақа бекор қилиниб, йўлланмалар рейтинга қараб тақсимланиши маълум қилинганди. 

Бугунги, тарқалаган маълумотларга қараганда, AIBA рейтингдаги кўрсаткичларига қараб, Фанат Каҳрамонов, Дилшод Рўзметов, Райҳона Қодирова (60 кг) ва Мафтуна Мелиевага (69 кг) Токио Олимпиадасида иштирок этувчи йўлланмани тақдим этган. 

Биз бунга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон бокс терма жамоаси мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов билан боғландик.

- Бу борадаги хабарлар бизга ҳам етиб келди. Бироқ, аниқ ва равшан маълумотни билмайман. Ваҳоланки, бу кутилганди. Сабаби, рейтингдаги имкониятлар яхши эди. Ўйлайманки, бу барчаси ҳақиқат!

Сергей Ковалёв Бектемир Мелиқўзиев билан жанг қилиш имкониятини сақлаб қолмоқчи

Тошкентдаги бокс оқшомини қайси машҳур ринг-анонсери олиб боради?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!