Ямал Левандовскининг асосий таркибда кўришни истамаяпти

BEPUL PROPAN

“Барселона” етакчиси Ламин Ямал жамоанинг бошланғич таркибида 36 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовскининг ўйнашини истамаяпти.

El Nacional нашрининг ёзишича, 17 ёшли ҳужумкор футболчи олдинги чизиқда Ферран Торрес билан бирга тўп тепиш унга маъқул эканини таъкидламоқда.

Шу ўринда, Ламин Ямалнинг тажрибали Левандовски билан шахсий муносабатлари дўстона ва жуда яхши экани айтилмоқда.

Манбага кўра, Ямал бош мураббий Ханс-Дитер Фликка мурожаат қилиб, асосий таркибда польшалик тўпурар ўрнига Ферран Торресни ўйнатишни сўради.

Ямал жорий мавсумда барча турнирларда 42 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 19 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!