Ямал яна бир рекорд остонасида турибди
Ламин Ямал бугун тунда бўлиб ўтадиган "Альмерия" - "Барселона" учрашувида майдонга тушса, бу унинг "Барселона"даги 49-учрашуви бўлади.
Шу тариқа, у 18 ёшгача бўлган футболчилар орасида “Барселона” сафида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Боян Кркичнинг рекордини такрорлайди. У яқинда 47 та ўйин ўтказган Гавидан ўзиб кетганди.
Эслатиб ўтамиз, “Барса” бугун меҳмонда “Альмерия”га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:30дан бошланади.
Фикрлар