Январда келган ҳужумчи февралда энг зўрига айланиб олди

"Ювентус"нинг сербиялик ҳужумчиси Душан Влахович жамоанинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

22 ёшли футболчи ўтган ой туринликлар сафида 6 та баҳсда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" Влаховични жорий йилнинг январь ойида "Фиорентина"дан 82 миллион еврога сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!