Яхшибоев янги мураббийни хурсанд қилоладими?
Уч ҳафталик танаффусдан сўнг, Беларусь чемпионатининг 23-тур учрашувлари ўтказилмоқда. Олий лига пешқадами – “Шахтёр” бугун ўз майдонида “Витебск” футболчиларини қабул қилади.
Ушбу беллашувга солигорсклик футболчиларни янги бош мураббий – украиналик Роман Григорчук тайёрлаган.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари бўлажак баҳсда Жасур Яхшибоевдан гол кутади. Айни пайтда ҳамюртимиз жами 12 та гол билан тўпурарлар баҳсида пешқадамлик қилмоқда.
Сермаҳсул ўйин намойиш қилаётган ҳамюртимиз хорижлик мутахассислар эътиборига тушганини алоҳида таъкидлаш лозим. Хусусан, Киевнинг “Динамо” жамоаси Жасур Яхшибоевни келаси йили ёзда трансфер қилишни режалаштирмоқда. Киевлар унгача ўзбек легионерининг ўйинини синчковлик билан кузатиб боради.
“Шахтёр” – “Витебск” учрашуви Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Фикрлар