Яхшибоев — биринчи давранинг энг зўр футболчиси!

“Энергетик – БГУ”нинг ўзбекистонлик легионери Жасурбек Яхшибоев Беларусь чемпионати биринчи даврасининг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Ҳамюртимиз учун 15-тур учрашуви жуда муваффақиятли бўлди. Жасурбек жамоаси камчилик бўлиб ўйнаганига қарамай, “Славия” дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига иккита голли вазият яратиб берди.  Унинг ўйини Беларуснинг энг машҳур “Прессбол” нашри томонидан 7,5 баллга баҳоланди. Чемпионатда ҳали ҳеч қайси футболчига бунақа юқори балл берилмаган.

Умуман олганда, Жасур Яхшибоев чемпионатда 14 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва бу кўрсаткич билан тўпурарлар баҳсида пешқадамлик қилмоқда.

Биринчи давранинг энг яхши футболчилари ўнлиги билан танишинг:

20200629105234

Яхшибоев фаолиятида қизғин давр бошланди ёхуд у қайси жамоани танлайди?

Беларусда бомбардирлар баҳси. Яхшибоев бугун гол уриши шарт!

Аввалги Жасур қани? Беларусда Яхшибоевнинг ўйинини танқид қилишди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!