Яхшибоевнинг чемпион жамоага трансфери барбод бўлиши мумкин. Бошқа яхши вариантлар бор
Қишки трансферлар ойнаси тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Ўзига янги иш жойи қидираётган футболчилар қишки ўқув-машғулот йиғинларига киришган клублар кўригидан ўтмоқда. Мураббийлар эса, ана шундай ўйинчиларнинг имкониятларига баҳо беришга эътибор қаратяпти.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси номзод футболчи – Жасурбек Яхшибоев “Навбаҳор”даги фаолиятини якунлаб, ўзига бошқа клуб қидирмоқда.
Яхшибоев Қозоғистоннинг амалдаги чемпиони “Ордабаси” жамоасида кўрикдан ўтиш учун чимкентликларнинг Туркиядаги йиғинига борганди. Журналистлар ўзбек футболчисини “Ордабаси” ва Польшанинг “Легия” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви вақтида қозоғистонликларнинг захира ўриндиғида кўргани ҳақида маълумот тарқатган.
Қизиғи шундаки, Жасурбек фаолияти давомида қисқа муддат “Легия”да тўп тепган ва Польша чемпионлигига сазовор бўлган.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Жасур Яхшибоевнинг “Ордабаси”га трансфери амалга ошмаслиги мумкин.
Вазиятни кузатиб бораётган meta-ratings.kz сайтининг хабар беришича, томонлар ўртасида ҳали ҳамкорлик шартномаси имзоланмади. Хабарларга кўра, бошқа клублар “Ордабаси” ва Яхшибоев муносабатларидаги тўхталишдан фойдаланиб, кератив футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда экан.
Демак, Жасур Яхшибоевда танлов имкони бор.
26 ёшли ҳужумкор футболчининг фаолиятига назар солсак, у Ўзбекистондан кўра, хориж мамлакатларида кўпроқ ютуққа эришганини кўриш мумкин.
“Пахтакор” тарбияланувчиси юртимиздаги фаолияти давомида “шерлар” таркибида 2017 йили Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган.
2020 йили легионер мақомини олган истеъдодли футболчимиз икки йил давомида тўртта хорижий жамоа шарафини ҳимоя қилиб, “Шахтёр Солигорск”да Беларусь, “Легия Варшава” Польша ва “Шериф”да Молдова чемпиони бўлди.
Молдоваликлар сафида Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қатнашди ва Мадриддаги ўйинда “Реал” дарвозасини ишғол қилди.
2022 йилда “Навбаҳор” жамоасига кўчиб ўтган Жасур ўтган йилги чемпионатда наманганликлар сафида учинчи ўринни эгаллади.
Яхшибоев Ўзбекистон миллий терма жамоасига илк бор 2018 йили жалб қилинган эди. Ҳозиргача ўнта учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига бир жуфт гол ёздириб қўйган.
Жасур халқаро миқёсдаги учрашувларда Венесуэла ва Тожикистон терма жамоалари дарвозасини ишғол қилган.
“Реал”га супергол урган Яхшибоев ўзига янги жамоа топди
Ғалаба қозонмасак бўлмайди! Австралияликлар ҳам, ўзбеклар ҳам сенсацияни кўзлаяпти
Ҳиндлар Ўзбекистонга қарши ўйин осон кечишига ишонганди. Рақибнинг 3 та хатоси!
Файзуллаев, Ҳусанов ва ўзбек футболчиларига дунёда қандай баҳо беришяпти?
Ўзбекистоннинг ғалабасига Ҳиндистондан қандай муносабат бўлди?
Ҳиндлар қайси футболчиларимиздан чўчияпти?
Шомуродовнинг сенсацион трансферига нима халақит қиляпти?
Германиялик экспертлар Ҳиндистон билан ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоасига қандай баҳо берди?
Фикрлар