Яя Туре қайси жамоага ўтиши маълум бўлди.
"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Яя Туре Англиядаги фаолиятини якунлагани ҳақида хабар бергандик.
Sina.com нашрининг хабар беришича, 36-ёшли хавбек Хитойнинг Циндао шаҳри аэропортига етиб келган. Маълумотларга кўра, Туре "Циндао Хайню" клуби сафига ўтишни режалаштиряпти.
Айтиб ўтиш жоизки, "Циндао Хайню" Хитойнинг қўйи лигасида фаолият олиб бораётган футбол клубидир.
Циндао шаҳрининг халқаро аэропортида Турени журналистлар ва клуб мухлислари кутиб олишди.
Фикрлар