Ёдгорой Мирзаева финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади

Вьетнамда бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг 57 килограммгача вазн тоифасида ҳамюртимиз Ёдгорой Мирзаева ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Махоратли боксчимиз қитъа биринчилигининг чорак финалида Жанубий Корея вакили Ко Хюн-Юнг билан рақобатлашди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган беллашувда боксчимиз рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

23167839_1708389695846491_1059403820058970302_n

Афсуски, чорак финалда рингга кўтарилган спортчиларимиздан Мафтунахон Мелиева, Гавҳар Мирзаева, Фарангиз Ҳошимова ҳамда Турсуной Раҳимова ўз вазн тоифаларида мағлубиятга учради.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)