Ёш самбочилар Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишмоқда
13-14 март кунлари пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт соғломлаштириш мажмуасида самбо бўйича ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтади. Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу турнирда жами 70 нафар қизлар ва 245 нафар йигитлар ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.
Ҳар бир вазн тоифасида мамлакатнинг барча худудларидан ва Қороқолпоғистон Республикасидан спортчилар иштирок этмоқда.
Ушбу мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, юртимиз шарафини халқаро майдонларда, жумладан, Осиё ва жаҳон чемпионатларида ҳимоя қиладиган иқтидорли спортчиларни саралаб олишдир.
Фикрлар