Ёшлар терма жамоамиз аъзоси ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод

  • 26 сентябрь, 11:00
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий йилнинг 16 октябр санасида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ташкил этилади. Унда ўтган 2025-йилги йирик мусобақалар, хусусан, U-17 ва U-20 Осиё кубоги 2025 ва қитъа миқёсидаги халқаро турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчилар, мураббийлар ва расмийлар тақдирланади.

Tecno

Қувонарлиси, турли йўналишлардаги номзодлар орасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Садриддин Ҳасанов ("Йилнинг энг яхши ёш футболчиси") ҳам бор. 

Садриддин Ҳасановга бу йўналишда Алекс Бадолато (Австралия) ва Ҳамид Юсуф (Саудия Арабистони) рақобат қилади.

Маълумот учун, Садриддин Ҳасанов жорий йил Саудия Арабистони мезбонлик қилган U-17 Осиё кубогининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!