Ёшлар терма жамоамиз йиғинни бошлади. Олдинда Индонезияга сафар ва ўртоқлик ўйинлари бор

Биласиз, Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жорий йили U-20 Осиё Кубоги саралаш баҳсларида иштирок этади.

Олдинда турган мусобақаларга режа асосида тайёргарлик кўриш мақсадида бугун вакилларимиз Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришишди.

25 январдан бошлаб йиғиннинг иккинчи қисми Индонезиянинг Жакарта шаҳрида давом эттирилади. Жамоамиз Таиланд ва Индонезияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши режалаштирилган.

28 январь
Таиланд - Ўзбекистон

30 январь
Индонезия - Ўзбекистон

Маълумот ўрнида, айни кунларда терма жамоага номзод бир қатор футболчилар ўз клублари сафида янги мавсумга тайёргарлик кўраётганлиги сабабли мураббийлар штаби янги футболчиларни кўрикдан ўтказишни мақсад қилишган.

ёшлар таркиби

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!