Юлдузимиз “Манчестер Юнайтед”га ўтмайди!
“Бавария” ҳужумкор футболчиси Лерой Сане “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилинмайдиган бўлди.
- Саненинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ёлғон. Лерой биз учун жуда муҳим футболчи. Бошқа гап ортиқча, - деди “Бавария” спорт директори Ҳасан Салихамиджич.
26 ёшли Сане 2016-2020 йиллар давомида “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб, жами еттита совринга эга бўлган.
Ундан олдин германиялик ўйинчи ўзини тарбиялаган “Шальке” сафидда тўп тепган.
Англимя премьер-лигасидаги фаолиятидан кейин “Бавария”га кўчиб ўтган ҳужумкор футболчи Мюнхенликлар билан олтита совринни қўлга киритиб улгурди. Хусусан, унинг коллекциясидан УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олтин медали ҳам ўрин олган.
Фикрлар