“Юве” ашаддий рақиби "Милан"дан янгилик кутмоқда
Жанлуижи Буффонни нафақатга чиқаришга тайёрланаётган “Ювентус” жамоа дарвозасини узоқ йиллар қўриқлайдиган истеъдодли ёш голкипер қидирмоқда. Айни пайтда бу танловга мос келадиган ягона номзод “Милан” посбони Жанлуижи Доннаруммадир.
Кичик Жижи 21 ёшни қарши олганига қарамай, юқори савиядаги мусобақаларда 200 дан зиёд учрашув ўтказиб, катта тажрибага эга бўлди. Айни пайтда, миланликлар дарвозабон билан янги шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда.
Агар “Милан” Доннаруммани кўндира олмаса, “Ювентус” уни жамоага олиб келишга тайёр. Ҳозир туринликлар рақиб томондан ана шу янгиликни кутиб турибди. Жанлуижининг ўзи ҳам чемпион бўла оладиган ва Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этадиган жамоа шарафини ҳимоя қилишни истайди.
Фикрлар