"Ювентус" аутсайдер майдонида ғалаба қозонди

А Серия 15-туридан ўрин олган "Салернитана" - "Ювентус" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Кекса синьора" сафида Дибала 21-дақиқада ҳисобни очди. 70-дақиқада Мората орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Мазкур ғалабадан сўнг туринликлар ҳисобидаги очколар сонини 24 тага етказган ҳолда, 7-ўринга кўтарилиб олди. 8 очкоси бор "Салернитана" эса сўнгги поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!