"Ювентус" барибир уни олиб қолмайди!

“Ювентус” мутасаддилари қишки трансферлар ойнаси ёпилиши билан жамоа ҳужумчиси Пауло Дибала билан музокараларнинг янги босқичини бошлайди.

Клуб хўжайинлари аргентиналик юлдузга маъқул келган маош бўйича таклифини қайтариб олганидан кейин ўзаро муносабат бузилгани вазиятни мураккаблаштириб юборди.

“Ювентус” афсонаси Алессандро дель Пьеро мазкур вазиятга баҳо берди.

- Вазият мураккаблашган. Ўтган мавсумда ҳам Дибаланинг муаммосини кўрдик. У икки йил олдин кетиши керак эди. Томонлар ҳамкорликни давом эттириши учун ҳолат яхши эмас. Агар ҳужумчи ҳақиқатан клубга керак бўлганида бу келишув аллақачон якунланган бўларди, - деди Алессандро дель Пьеро.

Аргентиналик ҳужумчи 2015 йилдан бери Турин клубида тўп тепмоқда. Жорий мавсумда у А Серияда 17 та учрашувда еттита гол ва учта ассистни қайд этди. Чемпионлар лигасида эса тўртта ўйинда рақиблар дарвозасини учмаротаба ишғол қилиб, битта голли пас берди.

Унинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!