"Ювентус" "Барса" футболчиси учун ҳамма нарсага тайёр

CHERY AUTO

"Ювентус" клуби ёзги трансферлар ойнасида "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни харид қилмоқчи. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "зебралар" футболчини сотиб олиши учун ҳамма нарсага тайёр. Бироқ "Барселона" бу трансферга розилик билдирмаяпти. 

Клуб нидерландиялик иқтидор соҳибини 70 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Табиийки, бу сумма Турин клубига маъқул келаётгани йўқ. 

Маълумот ўрнида, Френки жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида жами 44 баҳсда майдонга тушиб, ўз номига 4 та гол ва 5 та ассистни ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!