“Ювентус” “Барса” юлдузига бошпана берадиган бўлди
“Барселона”дан кетиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган Луис Суаресга қатор жамоалардан таклиф келиб тушмоқда.
Уругвайлик тўпурар хизматларига “Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло ҳам қизиқа бошлади.
Туринликлар Суаресга икки йиллик шартнома ва йилига уч миллион евродан ошиқ бўлмаган маош таклиф қилишни режалаштирмоқда. Суаресни чорлаётган “Аякс” ҳам, 33 ёшли футболчига ҳудди шундай шартнома таклиф қилган.
Фикрлар