“Ювентус” Дуглас Костани ижарага олмоқчи

 

Германиянинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик хавбекнинг хизматларига “Ювентус” эҳтиёж сезмоқда. Аммо мюнхенликлар Костани сотишни исташмаяпти. Дугласни сотиб олишни уддалай олмаган туринликлар уни ижарага олиш ҳаракатидалар.  

Хабарларга қараганда, Италия клуби яқин кунларда хавбекни ўз сафига қўшиб олади.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!