"Ювентус" "оғзидаги ошни олдириб" қўйди (Турнир жадвали)

Италия А сериясининг 37-туридан ўрин эгаллаган марказий учрашув якунига етди. Унда, Туриннинг "Ювентус" жамоаси "Лацио"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дуранга имзо чекди.

Эътиборлиси шундаки, майдон эгаллари баҳс якуни арафасида 2 тўп фарқи билан олдинда бораётган эди, аммо якунда "бургутлар" бир очко ишлаб олишга муваффақ бўлди. Ушбу баҳсдан сўнг, турнир жадвалида катта ўзгаришлар бўлгани йўқ.

Туринликлар сафида Влахович ҳамда Мората гол урган бўлса, "бургутлар"нинг бир голига "Юве" футболчиси Алекс Сандро қарашиб юборди. Шунингдек 90+6-дақиқада Милинкович-Савич ҳисобни тенглаштирган голга муаллифлик қилди.

ogk34okg3o4kg

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!