"Ювентус" "Реал" ва ПСЖ кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи

  • 10 октября, 2020, 16:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

Tuttosport нашри тарқатган хабарга қараганда 17 ёшли футболчига "Ювентус" жиддий қизиқиб қолган. Аммо туринликларни Камавинга учун курашда "Реал" ва ПСЖга қарши жиддий рақобат кутмоқда.

Эдуардо Камавинга “Ренн” тарбияланувчиси ҳисобланади. У шу кунгача асосий жамоада 49 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 37,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию