Хорватиялик машҳур ҳужумчи Марио Манжукич Италия чемпионатига қайтиши мумкин.

TransferMarketWeb нашри манбасига кўра, 2015 июнидан 2020 йил январигача "Ювентус"да тўп сурган форвард учун "Милан" клуби даъвогарлик қилмоқда.

"Россонерилар" "Ал-Духаил" клуби билан шартномасини бекор қилганидан сўнг эркин агентга айланган 34 ёшли футболчи учун "Фиорентина" ва "Галатасарой" клублари билан кураш олиб боришига тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)