“Ювентус” Хавининг қилиғидан норози бўлмоқда

“Ювентус” ўзида ижарада ўйнаётган Альваро Моратани қўлга киритишга ҳаракат қилаётган “Барселона”га жиддий норозилигини билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри испан ҳужумчисини келаси мавсум ҳам ўйнатмоқчи.

Аслида Альваро Мората “Атлетико”га тегишли ва мавсум охиригача “Ювентус”га ижарага берилган. Туринликларга “Барселона” бош мураббийи Хавининг клуб рухсатисиз ҳужумчи билан алоқага чиққани ёқмаяпти.

Хориж матбуоти Альваро Мората “Барселона”га ўтиш масаласида каталонияликлар билан келишиб бўлгани ҳақида ёзмоқда. Хави ҳамюртини январда “Ювентус”дан ижарага олади ва кейин камида 1,5 йиллик шартнома тузади.

“Барселона” бу масалада “Атлетико” билан ҳам келишувга эришгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!