"Ювентус" яна мавсумни 12-ўринда якунлайдими?

  • 31 октябрь, 2021, 12:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” кеча Италия А Сериясининг навбатдаги турида сафарда “Верона” меҳмони бўлди 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Tecno

Массимилиано Аллегри бошчилигидаги жамоа жорий мавсумнинг дастлабки 11 та турида бор йўғи 15 очко тўплади ва ўз дарвозасидан шунча гол ўтказиб юборди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда, “кекса синьора” чемпионатнинг дастлабки 11 турида бу қадар кўп гол сўнгги марта бундан 60 йил муқаддам, яъни 1961/1962 йилги мавсумда ўтказиб юборган. Ўшанда “Юве” мавсумни 12-ўринда якунлаган эди.

Бундан аввалроқ, “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўз жамоасини айни дамда А Сериянинг ўртамиёна жамоаларидан бири сифатида айтган эди. Турин клуби мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!