"Ювентус" – "Женоа": Шомуродов майдонга тушди (матнли трансляция)

Италия А Сериясининг 30-тури доирасида "Ювентус" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилади. Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин. Учрашувнинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди!

  • 90+4'

    Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 87'

    Перин жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Сандро бироз кечикди

  • 83'

    Запакоста жароҳат олиб майдонни тарк этган. "Женоа" бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттирмоқда

  • 82'

    Алекс Сандро огоҳлантирилди

  • 79'

    Зайц майдонда жароҳат олиб ётибди

  • 74'

    Мезбонларда навбатдаги ўзгариш: Кьеза ўз ўрнини Артурга бўшатиб берди

  • 70'

    ГООООЛ! Маккенини ҳисобни яна биттага ошириб қўйди

  • 69'

    Зайц рақиб футболчисини йиқитди

  • 68'

    "Юве"да икки ўзгариш: Морта ўрнига Дибала, Кулусевски ўрнига эса Маккенини майдонга туширилди

  • 67'

    Гильермонинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 65'

    Дибала майдонга тушишга тайёрланмоқда

  • 65'

    Скамакка тўпни Шомуродовга узатганди, ҳимоячи бартараф этди

  • 62'

    Женоа"да ўзгариш: Ровелла ўрнига Зайц, Пандев ўрнига Шомуродов туширилди

  • 58'

    ЗАРБАА! Роналду ҳмоячиларни ортда қолдириб, зарба йўллади. Ноаниқ!

  • 56'

    ВУУУУҲ! "Женоа" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Пьяца имкониятдан фойдалана олмади

  • 55'

    Пьяцанинг ерлатиб йўллаган зарбасини Шенсни қайтарди

  • 53'

    Николо Ровелла огоҳлантирилди

  • 52'

    Николо Ровелланинг бурчакдан узатган тўпи ноаниқ кетди

  • 48'

    Кьезанинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

  • 48'

    ГООООООЛ! Бурчак тўпидан сўнг Жанлукка Скамака бош билан дарвозани ишғол қилди

  • 46'

    Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа ўзгариш билан бошлади. "Женоа" сафида Валон Бехрами ўрнига Пьяца, Давиде Бираски ўрнига эса Паоло Гильоне туширилди. "Юве"да Куадрадо ўрнини Сандрога бўшатиб берди

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди!

  • 45'

    "Женоа" қарши ҳужумга ўтди. Скамакка икки ҳимоячидан ўтиб зарба йўллади. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 43'

    Доменико Кришитонинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ кетди

  • 38'

    Деян Кулусевски ва Валон Бехрами огоҳлантирилди

  • 36'

    Периндан навбатдаги сейв! Рабьо бирга-бир вазият чиқиб борди ва зарба йўллади, "Женоа" посбони ишончли ҳаракат қилди

  • 26'

    Роналду марказга қараб юрди ва дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Перин ўз ўрнида 

  • 22'

    ГОООООЛ! Мората орадаги фарқани яна биттага ошириб қўйди

  • 20'

    Хуан Куадрадо огоҳлантирилди

  • 14'

    "Женоа" тўпни назорат қилмоқда

  • 11'

    Роналду дриблинг амалга оширди ва дарвоза томон зарба йўллади. Ёмон эмас, афсус ноаниқ

  • 8'

    Запакоста олдинга борди ва дарвоза томон зарба йўллади, ноаниқ

  • 5'

    ГОООООЛ! Куадрадонинг ажойиб узатмасини Кулусевски голга айлантирди

  • 2'

    Рооналдунинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди

  • 0'

    Учрашувга старт берилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!