"Зенит" - "Крилья Советов" 4:2 (видео)

Бундан бироз олдин Россия Премьер-лигаси 26-туридан ўрин олган "Зенит" ҳамда "Крилья Советов" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Санкт-Петербург шаҳрида кечган учрашув голларга бой бўлди ва якунда мезбонлар 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Самараликлар сафида ҳамюртимиз Виталий Денисов тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди.

Шу тариқа "Крилья Советов" ҳисобидаги очколар сони 27 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалидаги 16 клуб орасида 13-поғонани эгаллаб турибди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!