Ads

Артём Кулеша янги мавсумни Бухорода ўтқазади. Россиялик ҳимоячи Артём Кулеша Санкт-Петербург футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи «Зенит», «Ростов», «Рубин», «Динамо» (СПБ), «Знамя Труда» (Орехово-Зуево), «Океан» (Керчь), «Юниор» (СПБ), «Култсу» (Финляндия) каби жамоларида тўп тепган.

Кулеша феврал ойида "Бухоро" клубида кўрикдан ўтиб, бир неча назорат учрашувларида майдонга тушган эди. Мураббийлар штабида илиқ таасурот қолдирган Артём Кулеша жамоага таклиф қилинди.

Шунингдек, эртага жамоа йиғинига яна икки футболчи келиб қўшилиши кутилмоқда. Улар: 2017 йил жамоа сафида ажойиб мавсум ўтқазган ҳимоячи, украиналик легионер Владимир Баенко ва ярим ҳимоячи Эргаш Исмоилов.