Ads

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби ярим ҳимоячиси Андреас Самарис фаолиятини Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубида давом эттиришга яқин турибди.

A Bola нашрининг маълум қилишича питерликлар 27 ёшли футболчи учун “Бенфика”га 20 миллион евро таклиф қилишган. Ўз навбатида Самарис “Зенит”да яқиндагина Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби билан шартнома имзолаган Аксель Витселнинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, грециялик футболчи “Бенфика” таркибига 2014 йил 10 миллион евро эвазига “Олимпиакос” жамоасидан келиб қўшилган эди.