Зидан "кетмони учмаган" ҳужумчидан воз кечади

“Реал” ҳужумчиси Лука Йович кетма-кет иккинчи йил имконият берилишига қарамай, бош мураббий Зинедин Зидан ишончини қозона олгани йўқ. Сербиялик футболчи ҳозир ҳам асосий таркибга кира олмаяпти.

Унинг фаолиятини кузатиб бораётган Англиянинг икки клуби 22 ёшли ҳужумчини ўз таркибида кўрмоқчи. “Лестер” ва “Вест Хэм” қишки трансферлар вақтида уни премьер-лигага олиб келишни мақсад қилган. “Реал” ҳам Йовични кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага жўнатишга тайёр.

Йовични олишда “Вест Хэм”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Чунки бу жамоа вакили  Себастьен Аллер Йович билан бирга “Айнтрахт”нинг ҳужум жуфтлигини ташкил қилган.

“Реал” Йовични 2019 йили 60 миллион еврога сотиб олган эди. Шундан буён 31 та ўйинда майдонга тушган ҳужумчи рақиб дарвозасини атиги икки бор нишонга олди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!