Зидан: Менда иккита дарвозабон бор, улардан мамнунман

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан клуб посбонлари Кейлор Навас ва Кико Касильянинг ўйинидан мамнун эканини айтди.

Франциялик мутахассис “Қироллик клуби”нинг “Атлетик Бильбао” дарвозабони Кепу Аррисабалагага бўлган қизиқиши ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

“Навас яхши спорт формасида, аммо футболчиларга улар кўпроғига қодир эканини айтиб келаман. Янги дарвозабонни харид қилиш масаласида эса шуни айтмоқчиманки, менда иккита посбон бор ва мен улардан мамнунман”, – деди Зидан.

Испания ОАВлари тарқатган хабарларга кўра, “Реал” қишки трансферда “Атлетик Бильбао” посбонини 20 млн еврога сотиб олишни мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!