Зидан Пепенинг ўрнига зўр ҳимоячи топган экан

 
 
"Реал"нинг тажрибали ҳимоячиси Пепе Хитой чемпионати вакилидан жуда фойдали таклиф олди ва ёзда Мадриддан кетиш эҳтимоли юқори. Ўз навбатида Зинедин Зидан бу футболчи йўқлигини билдирмайдиган футболчи топиб қўйганини маълум қилди.
 
"Реал" Пепенинг ўрнига "Айнтрахт" жамоасида ижара асосида тўп сураётган 19 ёшли Хесус Вальехони олиб келадиган бўлди. Бу футболчининг ижара муддати 2017 йилнинг ёзида тугайди.
 
Ёш ҳимоячининг ўйинини юқори баҳолаган "Айнтрахт" раҳбарлари ижара муддатини узайтириш бўйича "Реал"га мурожаат қилиб, рад жавобини олди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!